Бош вазирга янги матбуот котиби тайинланди
Жамият
−
11 Март 2023 8580 1 дақиқа
Бекзод Абдуқаюмович Шукуров Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг матбуот котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Бош вазирнинг олдинги матбуот котиби Бахтиёр Ҳасанов жорий йилнинг февраль ойида пенсияга чиқиши муносабати билан лавозимдан озод қилинган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь