Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев коронавирусга қарши эмланди

Жамият

image

Ўзбекистон бўйича таниқли шахсларнинг коронавирусга қарши вакцина қабул қилиш ҳолати сўнгги пайтларда кўпаймоқда. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам вакцина билан эмланди.

Ўзбекистондаги нисбатан таниқли амалдорнинг қайси вакцина билан эмлангани Соғлииқни сақлаш вазирлиги томонидан очиқланмаган.

Маълумот учун, шу кунгача Ҳукумат вакиллари, ҳокимлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бошлиқлари, санъаткорлар ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди. 

Хусусан, жорий йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида коронавирусга қарши вакцина билан эмланганди

Шунингдек, 2 июль куни Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг