Ўзбекистонда диний ташкилотлар ташкил этиш ва тугатиш тартиби ўзгаради

Жамият

image

Кеча, 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросини мониторинг қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг раиси Жасур Акромов “Йўл харитаси”нинг ижроси доирасида қўмита томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Унинг айтишича, Конфессиялар иши бўйича кенгашнинг низоми тасдиқланди. Мамлакат ҳудудларида, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида исломий бўлмаган диний ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари Акбар Тошқулов янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёни ҳақида маълумот берди.

Ушбу қонун лойиҳасининг мақсади қонун нормаларини 1966 йил 16 декабрдаги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга мувофиқлаштириш, диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш, давлат рўйхатидан ўтишни рад этишнинг муайян асосларини аниқлаш, ушбу соҳадаги ваколатли давлат органларининг ваколатларини, суд тартибида диний ташкилот фаолиятини тўхтатишни, диний ташкилотларнинг режалаштирилган фаолияти тўғрисида хабардор қилиш тартибини, диний адабиётларни тайёрлаш ва тарқатиш тартибини белгилашдир.

Қонун лойиҳаси диний ташкилотларни рўйхатга олиш тартиби диний ташкилотларни ташкил этиш учун ташаббускорлар сонининг 100 кишидан 50 кишигача қисқаришини, шунингдек, диний таълим муассасаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилишини кўзда тутади.

Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб келиш ва тарқатиш соҳасидаги тартибни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатга олиш, тугатиш тартибини янада мақбуллаштириш ва соддалаштириш бўйича халқаро эксперт тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш уларнинг марказий органлари учун давлат божи беш марта – ЭКИҲ нинг 100 бараваридан 20 бараваригача ва диний ташкилотларнинг ўзи учун 50 дан 10 гача қисқартирилди. Рўйхатга олувчи органга ҳисобот бериш тартиби ва муддати йилига бир марта ҳисобот тақдим этиш талабларини белгилаш йўли билан соддалаштирилди. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ваколатларидан диний ташкилотларни тугатиш ҳуқуқи чиқариб ташланди, диний ташкилот фаолиятини суд тартибида тўхтатиш белгиланди.

Ишчи гуруҳ йиғилишида Дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни амалга ошириш доирасида бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, манфаатдор шахсларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.

2019 йилда “Йўл харитаси”да белгиланган тадбирларини амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳнинг тегишли қарори қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

дин виждон эркинлиги

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг