Ҳукумат аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича қарор қабул қилади
Жамият
−
17 Сентябрь 2019
4900Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019–2020 йил қиш-баҳор мавсумида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор билан:
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумида ички истеъмол бозорини кафолатли таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари;
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг тайёрлов ташкилотлари бўйича прогноз ҳажмлари;
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси ҳудудий ташкилотлари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жалб қилинадиган ҳудудий тайёрлов ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;
2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи, гуруч, карам ва дуккакли маҳсулотлар) захирага жамғаришнинг режа-жадвали тасдиқланади.
Қуйидагилар:
• Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси А.Ж. Ваҳобов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига - 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан, такрорий экин майдонларида етиштириш, экилган ерларда шундай маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш юзасидан;
• "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси З.О. Файзиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига - 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумида ички истеъмол бозорини таъминлаш учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилишга ўз вақтида шартномалар тузиш ва захирага ғамлаш ҳамда ички истеъмол бозорида талаб ва эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда уларнинг сотилиши юзасидан;
• Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шодмонов, Халқ таълими вазири Ш.Ш. Шерматов, Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига - ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилишга ўз вақтида шартномалар тузиш ва захирага ғамлаш ҳамда улардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан;
• Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига - асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш учун ижтимоий соҳа муассасаларини ва улар томонидан жалб этиладиган тайёрлов ташкилотларини ўз вақтида молиялаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.
• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси билан биргаликда жорий йилнинг 1 ноябрига қадар 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилишини таъминлайдилар.
• Тузилган шартномаларнинг натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этилади.
Қуйидагилар:
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи;
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи;
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга банк кредитлари ажратиш ва бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи;
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумида ички истеъмол ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва савдога чиқариш юзасидан мониторинг олиб бориш бўйича республика ишчи гуруҳи;
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш, ички бозорга савдога чиқариш ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ишлатилишини назорат қилиш бўйича республика ишчи гуруҳи тасдиқланади.
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш, захира тадбирларини банк кредитлари ва бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, ички бозорга савдога чиқариш,ижтимоий соҳа муассасаларида ўз эҳтиёжлари учун ишлатилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш бўйича республика ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
• а) 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатилишини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳига (Ваҳобов):
• қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳудудлар бўйича захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши юзасидан мониторинг натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш;
• қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли эҳтиёжига нисбатан кам етиштириладиган ҳудудлар захираси учун етишмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми эҳтиёждан ортиқча бўлган ҳудудлар ҳисобига қоплаш чора-тадбирларини кўриш;
• маҳаллий ҳокимликлар ҳамда "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси томонидан захира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузиш ишларини самарали ташкил этилишини назорат қилиш;
• захира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари томонидан захира мақсадлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича тижорат банкларига буюртмаларни тақдим этилишини ва маблағлар ажратилишини назорат қилиш;
• захира мақсадлари учун омборхоналар ва совутгичли сиғимлар етишмаётган ҳудудларга бошқа ҳудудлардаги ортиқча сиғимларни бириктириш ҳисобига мавжуд сиғимлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш;
• қиш-баҳор ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички истеъмол бозорида нархлар конъюнктурасини доимий мониторингини олиб бориш ва ўзгаришини прогноз қилиш асосида нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида тасдиқланган тармоқ жадваллари ижросини назоратга олиш ва зарур ҳолларда унга тегишли тузатишлар киритиш;
• маҳсулотларни захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари ва сотишга чиқариш тармоқ жадваллари бажарилиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари асосида захира мақсадлари учун маҳсулотларни харид қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ аниқланган муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриш;
• б) 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатилишини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳига (Абдуҳакимов):
• қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ижтимоий соҳа муассасалари бўйича захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши юзасидан мониторинг натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш;
• ижтимоий соҳа муассасалари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузиш ишлари самарали ташкил этилишини назорат қилиш;
• захира тадбирларига жалб этилган ижтимоий соҳа муассасалари томонидан захира мақсадлари учун талаб этиладиган бюджет маблағлари бўйича буюртманома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
• маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ижтимоий соҳа муассасалари томонидан захирага жамғариладиган маҳсулотларни сифатли сақлаш учун омборхоналар ва совутгичли сиғимлар масаласини ҳал қилиш;
• ижтимоий соҳа муассасаларида захирага жамғарилган маҳсулотлар мақсадли ишлатилишини назорат қилиш;
• в) 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага харид қилишга банк кредитлари ажратиш ва бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳига (Қўчқоров):
• қиш ва баҳор ойларида ички бозорни кафолатли таъминлаш ва нархларни барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш тадбирларига жалб этилган тайёрловчи корхоналарнинг кредит маблағлари бўйича буюртманомалари тижорат банкларида кўриб чиқилишини назорат қилиш;
• ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжи учун захирага жамғариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш;
• Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан захира мақсадлари учун талаб этиладиган бюджет маблағлари бўйича тақдим этилган буюртманомага асосан бюджет маблағларини ўз вақтида ажратилишини ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;
• тайёрлов корхоналари томонидан кредит маблағлари учун банк муассасаларига тақдим этилган буюртманомалар бўйича кредитлар ажратилишини назоратга олиш;
• г) 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумида ички истеъмол ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва савдога чиқариш бўйича мониторинг олиб бориш бўйича республика ишчи гуруҳига (Хўжаев):
• қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳудудлар, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси ва ижтимоий соҳалар бўйича захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кунлик таҳлил маълумотларини киритиб бориш;
• қиш ва баҳор мавсуми учун захирага жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳудудлар ва "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси бўйича ички истеъмолга савдога чиқариш ва ижтимоий соҳалар бўйича мақсадли ишлатилиши бўйича тармоқ жадваллари ижроси юзасидан кунлик мониторинг олиб бориш ва Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотларни тақдим этиш;
• д) 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш, ички бозорга савдога чиқариш ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ишлатилишини назорат қилиш бўйича республика ишчи гуруҳига (Мусаев):
• 2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришга жалб этилган хўжалик субъектлари томонидан тақдим этилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш;
• захирага жамғарилган маҳсулотлар омборхоналар ва совутгичли сиғимларда дахлсиз сақланишини назорат қилиш, маҳсулотлар тармоқ жадваллари асосида савдо чиқарилишини ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан мақсадли ишлатилишини ўрганиш;
• захира омборларидан ички истеъмол бозорига савдога чиқариладиган маҳсулотларнинг нархлари шаклланишини назорат қилиш.
• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси:
• жорий йил 1 октябргача қадар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совитиш сиғимларини хатловдан ўтказадилар, хатлов натижаларига кўра ижтимоий соҳа муассасалари учун белгиланган ҳажмларни сақлашга, етказиб беришга ихтисослашган ташкилотлар рўйхатини алоҳида кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этсинлар ҳамда ана шу маҳсулотларнинг нес-нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун зарур шарт-шароитлар яратадилар;
• прогноз ҳажмларга мувофиқ 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда ғамлаб қўйилишини таъминлайдилар;
• 2020 йил 1 январга қадар, тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида захирага қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо шохобчаларини белгиланган тартибда жойлаштириш жадвалларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар. Бунда маҳсулотлар республиканинг барча минтақалари, шу жумладан, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлари бўйича бир текис тақсимланиши ҳисобга олинади;
• 2020 йил 1 январдан 2020 йил 1 июнгача бўлган даврда захира қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо шохобчаларига етказиб бериш ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжлари учун ишлатиш тармоқ жадваллари бажарилиши устидан ҳар ҳафта мониторинг олиб борилади, унинг натижалари бўйича республика ишчи гуруҳларига (Ваҳобов, Абдуҳакимов) тегишли ахборот ҳар ўн кунда тақдим этиб борилишини таъминлайдилар;
• мавжуд муаммоли масалалар бўйича уларни ҳал этиш юзасидан аниқ таклифлар билан республика ишчи гуруҳларига ахборот тақдим этган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш, савдога чиқариш ва мақсадли ишлатиш бўйича тасдиқланган тармоқ жадваллари қандай бажарилаётганининг хар ўн кунда мониторингини олиб боради.