Бош вазир иш кунини ҳафтасига 4 кун этиб белгилашни таклиф қилди

Олам

image

Россия Федерацияси Ҳукумат раиси Дмитрий Медведев Халқаро меҳнат конференциясида иштирок этиб нутқ сўзлади. Бош вазирга кўра, келгусида иш куни ҳафтасига тўрт кун этиб белгиланиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда. 

“Технологик жараён нафақат иш ўринларни, балки иш вақтини ҳам қисқартиришга, кўпроқ дам олишга олиб келмоқда. Балки, келажакда тўрт кунлик иш ҳафтаси ижтимоий-меҳнат шартномасининг асоси бўлар”, дейди Медведев.

Медведев сўзида давом этаркан, уни асослаш учун бундан бир аср аввал Генри Форд иш ҳафтасини 48 соатдан 40 соатга қисқартиришга қарор қилгани ва бу меҳнат унумдорлигининг сезиларли даражада кўпайишига олиб келганини айтди. Бош вазир яна шуни ҳам қўшимча қилган:

“Янги Зеландияда компания ўз ходимлари учун тўрт кунлик иш ҳафта ва уч кун тўланадиган дам олиш кунлари тартибини жорий этди. Натижада ишлаб чиқариш самарадорлиги бир соат вақтга ҳисобланганда 20 фоизга кўпайди, ходимларнинг стресс даражаси анча камайди”.

Бош вазирнинг ўринбосари Татьяна Голикова Ҳукумат раисининг айтганларига изоҳ берди. 

Унинг сўзларига кўра, тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш меҳнат қонунчилигида жиддий ўзгартириш киритиш талаб қилади. Шунингдек, ижтимоий кафолат масаласини таҳлил қилиш керак.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Медведев

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг