Бош прокурор соҳалардаги коррупция ҳолатлари бўйича йиғилиш ўтказмоқда

Жамият

image

Бугун, 7 ноябрь куни Бош прокуратурада Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар ҳамда вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт - шароитларига бағишланган идоралараро йиғилиш бошланди.

Маълум қилинишича, видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, Ҳукумат аъзолари, Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, тегишли вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашмоқда.

Мазкур йиғилишда жойлардан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, туман-шаҳар  ҳокимлари, прокурорлари, тегишли вазирлик 
ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳудудий тузилмалари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Прокуратура

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг