Бош прокуратуранинг фуқаролар қабулхонаси олдида одамлар пикет уюштирди
Жамият
−
19 Октябрь 2020
17722Кеча, 18 октябрь куни Бош прокуратуранинг фуқаролар қабулхонаси олдида бир гуруҳ фуқаролар йиғилиб пикет уюштирди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Пикетга уларнинг А.Менг ва А.Молотягин бошчилигидаги “International Consulting Group” платформасига сармоя киритгани ва фирибгарлик ҳаракатлари оқибатида моддий зарар кўрганликлари сабаб қилиб келтирилган. Ушбу тадбирда иштирок этган фуқаролардан жами 33 та мурожаат қабул қилинган.
Қайд этилишича, А.Менг ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида.
“Фуқаролар томонидан берилган мурожаатлар жиноят ишига қўшиб ўз вақтида ва объектив кўрилиши Бош прокуратура назоратига олинган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь