Бош прокуратура ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Жамият

image

Ўзбекистонда “чаржбэк” жиноий схемаси аллақачон кенг тарқалиб, бир қатор тадбиркорлик субъектлари бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлардан жабр кўрмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

“Чаржбэк” – бу карта эгаси томонидан хизмат кўрсатувчи банк орқали карта операциясига эътироз билдириш ва бекор қилиш тартиби. Дастлабки ҳимоя функциясига қарамай, “чарджбэк” механизми нотўғри даромад кўриш учун тобора кўпроқ фойдаланилмоқда.

“Чаржбэк” тартибидан фирибгарлик мақсадларида фойдаланиш Ўзбекистон учун ҳамон нисбатан янги ҳодиса бўлиб қолмоқда. Бироқ ҳуқуқни қўллаш амалиётида бундай суиистеъмолликлар учун аллақачон аниқ прецедентлар мавжуд.

Жумладан, мижоз интернет-дўкондан 8 миллион сўмлик ноутбукни банк картаси орқали онлайн тўлов орқали харид қилгани қайд этилган. Бир муддат вақт ўтгач, ушбу картанинг қонуний эгаси бундай операцияни амалга оширмагани сабабли хизмат кўрсатувчи банкка тўловни қайтариш (“чаржбек”) талабини билдирган.

Банк бу маблағни товар сотувчиси ҳисобидан чиқариб, мижозга 8 миллион сўм қайтарди. Сотувчи харидни маълум бир тўловчи томонидан амалга оширилганини исботлай олмади, чунки у мижозни аниқлаш учун қўшимча чоралар кўрмаган.

Оқибатда бундай ҳолатларга тегишли чоралар кўрилмагани учун “чаржбэк” механизмидан компаниялар зарар кўрмоқда. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан “чаржбэк” фирибгарлигини текшириш ва олдини олишнинг аниқ методологияси ишлаб чиқилмаган. 

Банкларда ҳам ушбу механизм билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳозирча махсус тартиблар ҳам мавжуд эмас. 

Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилда чакана тўловларнинг умумий ҳажмида тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар улуши 65 фоизга етган. Бу билвосита “чаржбэк” потенциал хавфларининг ортиб бораётганидан далолат беради. 

Одатий фирибгарлик схемасидан фарқли ўлароқ, “чаржбэк” тартиби тўловни қабул қилиб олувчининг айбини исботлашни талаб қилмайди. Мижознинг олинган товар/хизматларнинг йўқлиги ёки компания томонидан фирибгарликда гумон қилингани ҳақидаги баёнотининг ўзи етарли. Исботлаш мажбурияти тадбиркор зиммасига тушади, бу масофавий савдо шароитида қийин, айниқса, мижоз бошқа давлат фуқароси бўлса.

Суд амалиётининг таҳлили “чаржбэк”дан нотўғри фойдаланишнинг одатий схемаларини кўрсатади:

•  кейинчалик қайтариб бериш шарти билан товарларни ҳақиқатда қайтариб бермасдан сотиб олиш;
•  ўғирланган деб эълон қилинган карта орқали тўлов қилиш, қонуний эгаси томонидан “чаржбэк” мақсадида;
•  бошқа фуқаронинг картасидан фойдаланиш;
•  етказиб бериш орқали харид қилиш, лекин гўёки қабул қилинмади деган важ орқали “чаржбек” операциясини амалга ошириш.

Қабул қилинган маблағларнинг қонунийлигини исботлаш вақт ва молиявий харажатлар талаб қилади. Тўғридан-тўғри йўқотишдан ташқари, битимлар бўйича тез-тез эътирозлар келиб тушиши оқибатида компаниялар ўз обрўсига путур етказади ва жарималар тўлашига олиб келади.

“Чаржбэк” орқали юзага келиши мумкин бўлган хавфларни минималлаштириш учун мутахассислар қуйидагиларни тавсия қиладилар:

•  биринчидан, тўловни амалга оширишда тўловни амалга оширувчиларни тўлиқ текшириш;
•  иккинчидан, харидор тўғрисидаги ва сотиб олиш параметрлари ҳақидаги маълумотларни ёзиб олиш.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура чаржбэк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made