Бош прокуратура ўқувчининг калтакланиши бўйича расмий маълумот берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида мактаб ўқувчиси калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга видео ҳам илова қилинганди. Видеоёзувда Андижон вилояти, Асака туманидаги 30-сонли умумтаълим мактабининг 3-синф ўкувчисини ушбу мактаб география фани ўкитувчиси шапалоқ урганлиги ва уни ҳақорат қилганлиги қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати мазкур воқеа юзасидан баёнот берди.

Ўрганиш давомида, видеоёзув ва мақоладаги ўқувчи тумандаги 30-сонли умумтаълим мактабининг 7-В синф ўқувчиси Ш.М. ҳамда география фани ўкитувчиси Н.Э. эканлиги маълум булди.

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида мактаб директори ва унинг ўринбосарлари, ўқитувчилар ҳамда психолог иштирокида вояга етмаган Ш.М. ҳамда унинг синфдошларидан тушунтириш хатлари олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Андижон ўқувчи

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг