Бош прокуратура сўхлик блогернинг қаердалигини очиқлади

Жамият

image

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан жорий йилнинг май ойида Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ва бошқа ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганди.

Ижтимоий тармоқларда эса сўхлик блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров йўқолиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура мазкур иш бўйича қўшимча маълумот берди ва блогер ушланганини маълум қилди.

"Фуқаро Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (блогер) жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 226-моддаси тартибида ушланган", дейилади хабарда.

Тергов давомида Ҳайдаржон Бобоҳайдаровга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ва ҳимоя ҳуқуқи (адвокат) таъминланган.

Қайд этилишича, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

807

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг