Дунёда коронавирусга қайта чалинганлар орасида илк ўлим қайд этилди

Олам

image

Нидерланияда дунёда илк бор коронавирусга қайта чалинган беморлар орасида ўлим қайд этилди. Бу ҳақда “BNO News” хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, гап аввал саратон касаллиги аниқланган 89 ёшли аёл ҳақида боряпти. Июль ойида у шифохонага олиб келинган ва коронавирусга тест топширган. Натижа мусбат бўлган. Беш кун ўтиб, инфекция аломатлари йўқолгач, у шифохонадан чиқарилган.

Орадан икки ой ўтиб эса аёл юқори тана ҳарорати ва йўтал билан шифохонага олиб келинганда, унда яна коронавирус аниқланган. Касалликнинг саккизинчи куни унинг аҳволи оғирлашган, икки ҳафта ўтиб эса вафот этган. Вируснинг ирсий изчиллиги инфекция билан қайта касалланишни тасдиқлаган.

“BNO News” маълумотига кўра, дунёда 23 та қайта касалланиш ҳолати қайд этилган. Биринчи қайта касалланиш 24 август куни Гонконгда аниқланган. 20 нафар бемор яна соғайган, икки нафари муолажаларни олишда давом этяпти.

Маълумот учун, Нидерландияда илк коронавирусга чалиниш ҳолати 27 февраль куни аниқланганди. Айни вақтгача 181 минг одам вирус юқтирган. 6,5 мингдан ортиқ бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг