Бош прокуратура Андижондаги қотиллик бўйича маълумот берди
Жамият
−
26 Январь 2023
15584Аввал хабар берганимиздек, Андижонда аёл ва унинг вояга етмаган жияни яшаш уйидан ўлик ҳолда топилган эди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов дастлабки тергов натижаларини маълум қилди.
Аниқланишича, 25 январь куни соат 18.30 ларда 30 ёшли эркак аммасининг яшаш уйида кредит қарздорлигини тўлаш учун қарзга пул сўраган ва аммасидан рад жавобини олган.
Рад жавобидан жаҳли чиққан эркак пул маблағларини қўлга киритишни мақсад қилиб, аммаси ва у билан яшовчи жияни (амакисининг қизи) ни хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, у хонадонда бўлган 7 миллион сўм пулни қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи шахс ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь