“Борми оғриқ?” Қўқонлик табиб қамалди
3-саҳифа
−
17 Декабрь 18919 1 дақиқа
Аввалроқ, фарғоналик табиб И.С.нинг Ўзбекистон халқ табобати Ассоциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати тугаганига қарамай, ноқонуний фаолият юритиб келаётгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Суд қарори билан унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят судлари хабар берди.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг бугун, 17 декабрдаги қарори билан халқ табобати билан шуғулланувчи фуқаро 1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган И. С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.
Суднинг қарорига кўра И. С.га 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Биринчи инстанция судининг қарори устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли.
Маълумот учун, фуқаро И. С. 2025 йил 10 январь куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг қарорига мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 20 баравари миқдорида маъмурий жарима солинган.