“Бомбардимон бўлмади”. АҚШ ва Эрон 2 ҳафталик сулҳга эришди
Олам
−
08 Апрель 8173 2 дақиқа
АҚШ ва Эрон Покистон илтимосига биноан 2 ҳафталик сулҳга эришди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social тармоғида ёзиб қолдирди.
“Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Асим Мунир билан ўтказилган суҳбатлар асосида, улар бугун кечаси Эронга юборилаётган ҳалокатли кучни вақтинча тўхтатиб туришимни сўради. Шунингдек, Эрон Ҳормуз бўғозини тўлиқ, дарҳол ва хавфсиз очишга рози бўлиши шарти билан, мен Эронга қарши бомбардимон ва ҳужумларни икки ҳафта муддатга тўхтатишга розиман.
Бу икки томонлама ўт очишни тўхтатиш бўлади!
Бунинг сабаби шундаки, биз аллақачон барча ҳарбий мақсадларимизга эришдик ва ҳатто улардан ҳам ошиб кетдик. Бундан ташқари, Эрон билан узоқ муддатли тинчлик бўйича аниқ келишувга эришиш йўлида жуда катта олдинга силжидик.
Биз Эрондан 10 банддан иборат таклиф олдик ва уни музокаралар олиб бориш учун мақбул асос деб ҳисоблаймиз. Ўтган баҳсли масалаларнинг деярли барчаси АҚШ ва Эрон ўртасида келишиб олинган. Аммо икки ҳафталик муддат якуний келишувни тўлиқ расмийлаштириш ва амалга ошириш имконини беради.
АҚШ Президенти сифатида, шунингдек Яқин Шарқ мамлакатлари номидан ҳам айтишим мумкинки, бу узоқ йиллик муаммо ҳал этилиш арафасида тургани катта шарафли”, деган Оқ уй раҳбари.
Шунингдек, Покистон Бош вазири Эрон ва АҚШ рози бўлган ўт очишни тўхтатиш “Ливанда ва ҳамма жойда” амал қилиши кераклигини айтган.
ОАВда ҳам Эрон ва Ливанга йўлланаётган зарбалар тўхтагани ҳақида хабарлар тарқалган.
Қайд этиш жоиз, Трамп Эронни шу кунгача зарбалар билан қўрқитиб, Ҳормуз бўғозини очишга чақирганди. Эрон эса бу дағдағаларга эътибор бермат келаётган ва АҚШнинг сулҳларига ишонмаётганди.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель