Болтиқбўйи давлатлари русларни мамлакатга киритмасликка келишиб олди
Олам
−
07 Сентябрь 2022
7192Болтиқбўйи давлатлари – Литва, Латвия ва Эстония россияликларнинг чегарадан ўтишини чеклаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Латвия Ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, чеклов Россия ва Беларусь ҳудудидан чегарани кесиб ўтувчи россияликларга нисбатан қўлланилади. Бироқ, гуманитар сабабларга кўра Болтиқбўйи мамлакатларига кирувчи юк машиналари, дипломатлар, оила аъзолари ва фуқаролар учун истисно қилинади.
“Болтиқбўйи давлатлари Шенген визасига эга бўлган Россия фуқароларининг чегарадан ўтишини сезиларли даражада чеклаш (айрим истиснолардан ташқари) бўйича келишувга эришди. Қарорлар миллий ҳукуматлар томонидан миллий тартиб-қоидаларга мувофиқ қабул қилинади ва бир вақтнинг ўзида кучга киради", дейди Латвия Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель россияликлар учун Шенген визасига эга бўлиш Европа Иттифоқига кира олишига кафолат эмаслигини айтган эди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь