Болгарияда 22 ёшли ўзбекистонлик талаба чўкиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 7 август куни Болгариянинг Созополь шаҳрида дўстлари билан чўмилишга борган 22 ёшли ўзбекистонлик талаба сувда оқиб кетди. Бу ҳақда воқеага гувоҳ бўлган йигитнинг дўсти QALAMPIR.UZ'га хабар берди. 

Манбага кўра, йигит украиналик қизни чўкишдан қутқаришга ҳаракат қилаётганида  ўзини тўлқин уриб кетган бўлиши мумкин. Унинг танаси баҳайбат қоятошлар орасига тиқилиб қолган ва уни чиқариб олишнинг имкони бўлмаяпти. 9 соатлик қидирув ишларидан кейин қутқарув хизмати ходимлари эмас, балки талабанинг ўзбек, қирғиз ва молдовалик дўстлари уни қоятош остидан топган.

Йигитнинг дўсти QALAMPIR.UZ'га тақдим этган видеодан йигитнинг жасади тошлар орасига тиқилиб қолгани ва у ерда тўлқин жуда ҳам кучли эканини кўриш мумкин. Воқеа жойига етиб борган Болгария қутқарув хизмати ходимлари айни пайтда чўкиб кетган инсонни сувдан чиқариб олишнинг иложи йўқлигини билдиргани айтилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ҳам ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

“Мамлакатимиз фуқаросининг Болгариянинг Созополь шаҳрида вафот этганлиги ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз”, дейди у.

Қайд этилишича, ушбу маълумот келиб тушиши билан, Болгария Республикасини қамраб олувчи Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси билан дарҳол алоқа ўрнатилган. Ҳозирда дипломатлар марҳумнинг яқинлари ҳамда Болгариянинг тегишли давлат идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ишламоқда. Вазият юзасидан барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба ўзбекистонлик Болгария Созополь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг