Болаларга йод препаратларини бепул тарқатиш давом эттирилади
Жамият
−
28 Август 2023
3727Жорий йилда ҳам мактаб ўқувчиларига йод препаратларини бепул тарқатиш давом эттирилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан бугун, 28 август куни мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.
Йиғилишда айтилишича, бундан уч йил олдин 15 ёшгача бўлган болаларга йод, витаминлар ва гижжага қарши дорилар тарқатиш амалиёти жорий қилинган. Натижада болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига таъсир кўрсатадиган қалқонсимон бези касалликлари камая бошлаган.
Масъулларга сентябрь ойидан бу ишларни тизимли ташкил қилиб, ота-оналар ва ўқувчилар орасида йод истеъмолининг фойдали хусусиятларини кенг тарғиб қилиш топширилган.
Маълумот учун, 2021 йилдан болалар учун овқатни бойитадиган қўшимчалар, витамин А ва гижжага қарши анти-гель-минт препаратларни бепул бериш йўлга қўйилди. Ушбу ишларни давом эттирган ҳолда, 2022 йил 1 июлдан бошлаб, 3-15 ёшли болаларга йод препаратлари давлат томонидан бепул тарқатилмоқда.
LiveБарчаси