Боксчи Лазизбек Муллажонов “Келажак бунёдкори” бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи, шу йили Тошкентга ўтказилган Жаҳон чемпионати совриндори Лазизбек Муллажонов Президент фармонига асосан халқаро майдонда эришган натижалари учун “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.

Мукофотни спортчига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдураҳмонов тақдим қилди. Тақдирлаш маросимида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов ҳамда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров иштирок этди.

Маълумот учун, Лазизбек Муллажонов 1999 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Шу вақтга қадар Осиё чемпионати ва ҳарбийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбек спортида йилнинг энг яхшилари аниқлангани хабар қилинганди. “Миллий спорт мукофоти-2023" тақдирлаш маросимида 2023 йилнинг энг яхши эркак ва аёл спортчилари маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лазизбек Муллажонов Келажак бунёдкори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг