Бокс: ЖЧ совриндорлари учун мукофот пуллари маълум қилинди

Спорт

image

Халқаро бокс федерацияси (AIBA) жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Сербияда ўтказиладиган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармасини эълон қилди. 

Ташкилот Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси учун 2,6 миллион АҚШ доллари маблағ ажратган. Унга кўра, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган боксчи 100 минг доллар, финалда мағлуб бўлган спортчи 50 минг доллар, бронза медалига сазовор бўлган чарм қўлқоп усталари эса 25 минг доллар миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 26 октябридан 6 ноябрига қадар Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон бокс терма жамоаси вакиллари 2019 йил Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 3 та олтин, битта кумуш ва бронза медалини қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов AIBA Жаҳон чемпионати Бокс

Баҳолаганлар

818

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг