Бокс бўйича ЖЧ: Абдумалик Халаков рақибини таслим этди
Спорт
−
02 Ноябрь 2021
3354Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал беллашувларига старт берилди.
Бугун, 2 ноябрь куни 60 кг вазн тоифасида Абдумалик Халаков россиялик Всеволод Шумковга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Ярим финалга йўл олган Халаков ЖЧ медалини нақд қилди.
Аввалги босқичда ўзбекистонлик боксчи словениялик Тадей Черногани таслим этганди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал 48 кг вазнли Нодиржон Мирзаҳмедов Қозоғистон вакили Темиртас Жуссуповга мағлуб бўлдди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 6 ноябрига қадар бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь