Богдан Гусков вазн ўлчаш маросимида қатнашди (видео+фото)

Спорт

image

Аввалроқ ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков ташкилот рейтингининг 9-поғонасини эгаллаб турган Швейцария вакили Волкан Оздемир билан жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 1 сентябрь куни спортчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. 

Тарози натижаларига кўра, жангчиларнинг ҳар иккиси 92,99 килограмм тош босиб, белгиланган меъёрни бажарган. 

Мазкур жанг эртага, 2 сентябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида – UFC Fight Night турнири доирасида ташкил этилади.

Маълумот учун, Богдан Гусков профессионал фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, уларнинг 14 тасида ғалабага эришган ва 2 та баҳсда рақибларига имкониятни бой бериб қўйган. Унинг швейцариялик рақиби Волкан Оздемир эса бунга қадар 25 та жангда иштирок этиб, 18 тасида ютган ва 7 та жангда мағлубиятга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Богдан Гусков Волкан Оздемир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг