Боғча тарбиячиларининг маоши ўқитувчиларникига тенглаштирилади
Жамият
−
22 Май 2023
11844Ўзбекистонда эндиликда боғча тарбиячиларнинг иш ҳақи мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади. Бу ҳақда бугун, 22 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев танишган мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимотида айтилди.
Маълум бўлишича, боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.
Айтилишича, умумтаълим мактабларига бюджетдан ташқари маблағлардан эркин фойдаланиш ҳуқуқи берилгани уларнинг моддий аҳволини яхшилаш ҳамда ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўлаш имконини бермоқда. Энди бу тартибни боғча ва ихтисослашган мактаблар учун ҳам қўллаш мўлжалланмоқда.