Боғча болалари олдида эридан калтак еган аёл тарбиячими? МТВ жавоб берди 

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида фуқаро рашк сабаб хотинини боғча болалари олдида бўғгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги муносабат билдирди.

Аниқланишича, кеча, 25 август куни соат тахминан 17:00 ва 18:00 оралиғида Қуйи-Чирчиқ туманидаги "Ласточка" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида МТТга умуман алоқаси бўлмаган шахслар болалар кўз ўнгида жанжаллашган.

Ушбу эр-хотиннинг тортишуви аввалига кўчада бошланган, сўнг эрини калтагидан қочган аёл, кўзи тушган дарвоза томон қочиб кириб яширинмоқчи бўлган, сўнг эр хотинини кетидан кириб жанжални НМТТ ичида давом этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Вазирликнинг алоҳида таъкидлашича, дўппосланган аёл НМТТда умуман иш фаолиятини олиб бормаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

665

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг