Боғбон боғидан довучча узган болаларга таҳдид қилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда эркак вояга етмаган 5 нафар болага боғидан довучча узгани учун оғзаки таҳдид қилиб, қўрқитгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, ушбу воқеа ҳозирда Болалар омбудсмани томонидан ИИВ билан биргаликда ўрганилмоқда.

“Болалар омбудсмани шуни қатъий таъкидлайдики, бу каби номақбул ҳаракатлар болаларга нисбатан нафақат руҳий зўравонлик ва таҳдид, балки боланинг шаъни ва қадр-қимматини оммавий таҳқирлаш ҳам ҳисобланиб, унинг руҳий-эмоционал соғлиғига жиддий зарар етказади. Бундай ноқонуний ҳаракат учун тегишли тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилиши шарт!” дейилади муносабатда.

Билдирилишича, ўрганиш натижаларига кўра ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Боғбон довучча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар