БМТга аъзо мамлакатлар пандемия уларни шошириб қўйганини тан олди

Олам

image

Пандемия БМТга аъзо давлатларни ҳайратда қолдирди. Шунинг учун, инқирозга чидамлиликни ошириш учун халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарур. Бу ҳақда кеча, 21 сентябрь куни БМТнинг 75 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда бир овоздан қабул қилинган декларацияда айтилди

"COVID-19 пандемияси бизни ҳайратда қолдирди. Нафақат, соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқирозга, балки бошқа муаммоли ва инқирозли вазиятларга ҳам яхшироқ тайёргарлик кўришимиз кераклигини кўрсатувчи огоҳлантириш бўлди", дейилади ҳужжатда. 

Шу муносабат билан, Бош Ассамблея иштирокчилари "халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳаракатларни мувофиқлаштиришни ошириш ва бирдамликни кучайтириш" зарурлигини маълум қилишди. 

Уларнинг фикрича, "билимларни кенгайтириш ҳамда тажриба ва маълумот алмашиш" муҳим.

"Жаҳонда инқирознинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш тизимларини такомиллаштириш билан бир қаторда янги вакциналар, дори воситалари ва тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришни жадаллаштириш долзарб вазифадир.

Биз барча соғлиқни сақлаш ходимлари ва бошқаларни қутқариш учун ўз соғлигини хавф остига қўйиб, курашаётганларга ҳурмат билан қараймиз", дейилган декларацияда.

Маълумот учун, кеча, 21 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталиги очиқ, дея эълон қилинди.
БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражали сессияси коронавирус пандемияси сабаб илк бор видеоанжуман шаклида ўтказиляпти.

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлаши ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон раҳбарининг нутқи 23 сентябрга белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг