БМТ йиғилиши қатнашчилари америкалик дипломатдан юз ўгирди (видео)
Олам
−
19 Октябрь 2023
16903Кеча, 18 октябрь куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси йиғилишида АҚШ элчиси Мишел Тейлор нутқ сўзлади ва у гапираётганда мажлис бўлаётган залдаги ўнлаб кишилар АҚШдан норозилик рамзи сифатида орқага қараб турди. Ҳолат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Айрим нашрлар мазкур ҳолатни Исроил-Фаластин можаросига боғлади. Уларнинг ёзишича, дипломатлар Исроилнинг Ғазо секторини бомбардимон қилишда давом этиши юзасидан АҚШга норозилик билдирган.
Бироқ бошқа нашрлардан фарқли ўлароқ “Associated Press” мазкур ҳолат АҚШнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги саъй-ҳаракатлари етарли эмаслиги билан боғлаган.
AP’нинг хабар қилишича, мазкур акцияда АҚШда дискриминацияга қарши курашаётган фаоллар, жумладан, маҳаллий халқлар вакиллари ва репродуктив ҳуқуқ ҳимоячилари иштирок этган.
LiveБарчаси