БМТ ва “Толибон” афғон аёлларининг ўқишини муҳокама қилди

Олам

image

Бугун, 25 январь куни Афғонистонга борган БМТ Бош котиби ўринбосари Мартин Гриффитс “Толибон” ҳукуматининг Ички ишлар вазири Сиражуддин Ҳаққоний билан учрашди. Учрашувда  “Толибон” тарафи аёллар таълими бутунлай тақиқланиши режалаштирилмаганини маълум қилди.

“Аёллар учун таълим ва тарбия масаласида доимий тақиқ муҳокама қилинмаяпти, таълим тизими бўйича келишмовчиликлар бор, лекин уларни ҳал қилиш мумкин. Афғонистон деярли ярим аср давомида урушлар ва қийинчиликларни бошдан кечирган, шунинг учун барча афғонлар мамлакат оёққа туриши учун кўп ҳаракат қилишлари керак”, дейди Ҳаққоний ўз Twitter саҳифасида эълон қилган баёнотида. 

БМТ делегацияси раҳбари Гриффитс ҳам мамлакатда қандайдир ютуқларга эришилгани, томонлар бир-бирининг ҳаракатини танқид қилмаслиги кераклиги, чунки ортиқча танқид тушунишга халақит бериши ва муаммоларни оширишини айтган.  Шунингдек, Гриффитс аёлларнинг таълим олиш ва ишлаш ҳуқуқи – БМТ талаб қиладиган асосий ҳуқуқлар бўлиб қолаверишини алоҳида таъкидлаган.

Маълумот учун, “Толибон” 2021 йилда ҳокимиятга келганидан сўнг қатор чекловлар жорий қилганди. Хусусан, аёл телебошловчиларнинг ҳижоб ўраши мажбурий қилинган, аёл актрисалар иштирокидаги драматик филмлар ва кўрсатувлар намойиши тақиқланган эди. Ўтган йилнинг декабрида эса “Толибон” Афғонистон университетларида қизлар учун дарсларни тўхтатиб, университетларда аёлларнинг, жумладан, профессор-ўқитувчиларнинг бўлишини тақиқлаб қўйган ва аёлларни барча миллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларида ишлашдан четлаштиришни буюрган эди. Ушбу қарорлар бир қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ томонидан танқид тўлқинига сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UNESCO ташкилоти 24 январь кунини таълимдан маҳрум бўлган афғон аёлларига бағишлаган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг