БМТ ва Буюк Британия иқлим ўзгариши мавзусида саммит ўтказади

Олам

image

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Буюк Британия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти иқлим ўзгаришига қарши кураш мавзусида саммит ўтказади.

БМТ Матбуот хизматининг хабар беришича, учрашув Парижда иқлим тўғрисида имзоланган битимнинг беш йиллигига тўғри келади. 

"Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, зарарли газлар концентрацияси рекорд даражага етган. Шу муносабат билан 12 декабрь куни ўтказиладиган саммитда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ҳамраислик қилади", дейилган БМТ хабарида. 

Ташкилот тадбир юзма-юз ёки виртуал шаклда ўтказилишига аниқлик киритмаган.

Маълумот учун, Париж битими 2015 йил 12 декабрда Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Асосий Конвенциянинг 21 конференциясидан сўнг қабул қилинган. Ҳужжат, хусусан, зарарли газлар концентрациясини камайтиришни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг