БМТ пандемия келтириб чиқарган озиқ-овқат тақчиллигидан огоҳлантирди
Олам
−
15 Февраль 2021
3791Коронавирус пандемияси оқибатида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўтган йилга нисбатан кўтарилди. Шу сабабли, қашшоқ мамлакатларнинг 2021 йилда озиқ-овқат инқирозига дуч келиш хавфи янада ортди. Бу ҳақда БМТнинг махсус вакили Агнес Калибата маълум қилган.
“COVID-19 туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашди, баъзи жойларда аҳолининг катта қисми уларни сотиб олишга қурби етмай қолди. Бу йилги озиқ-овқат масаласи ўтган йилга нисбатан янада кескинлашади”, дейди махсус вакил.
Калибатанинг сўзларига кўра, ўтган йилда асосий зарба бозорларга тушган.
“Карантин режимининг жорий этилиши туфайли озиқ-овқат бозорлари ёпилди ва бу деҳқонлар аҳволининг ёмонлашишига олиб келди”, дейди БМТ махсус вакили.
Калибатанинг таъкидлашича, Кения, Сомали ва Эфиопия каби Африка мамлакатларининг аҳволи озиқ-овқат нархларининг сезиларли даражада кўтарилиши, унинг танқислиги ҳамда жиддий қурғоқчилик мавсуми туфайли мураккаблашмоқда.