БМТ коронавирусга қарши кураш учун 400 млн доллар йиғишга муваффақ бўлди
Олам
−
10 Апрель 2020
3400Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутеррешнинг таъкидлашича, ташкилотнинг гуманитар ёрдам режаси деярли 400 миллион доллардан ошишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, БМТнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича жамғармаси 75 миллион доллар ажратган.
“Икки кун олдин олинган маълумотларга кўра, режа 396,5 миллион доллар жамғаришга эришган”, деди Гутерреш.
БМТ бош котиби бундан олдин дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши курашни молиялаштириш учун умумий қиймати 2 миллиард долларга тенг бўлган глобал инсонпарварлик ёрдами режаси бошланганини эълон қилган эди.
LiveБарчаси