БМТ дипломати квартирасидан ўлик ҳолда топилди
Олам
−
02 Январь 2021
8457АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ишлаган 38 ёшли дипломатнинг ўлиги топилди. Бу ҳақда "New York Post" полициядаги манбаларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берган.
Таъкидланишича, аёлнинг жасади Манхеттендаги квартирасида топилган. Полиция уни ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Ҳодиса содир бўлган жойда жиноят изи топилмаган.
Қайд этилишича, дипломат БМТда икки йилдан бери ишлаб келган. У квартирасида ёлғиз яшаган.
Манбага кўра, марҳума оғир-босиқ аёл бўлган.
"2020 йил 31 декабрь куни соат 13:40 лар атрофида полицияга мурожаат тушди. Воқеа жойига етиб борган полиция ётоқхонада 38 ёшли аёлни ҳушсиз ҳолда топди", дейилган хабарда.
Манбалардан бирига кўра, 31 декабрь куни аёлнинг уйига меҳмон келган. Аёлни чақиришган ва эшикни тақиллатишган, аммо у ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Шундан сўнг эса полицияга мурожаат қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь