БМТ Бош котиби глобал Олимпия сулҳига чақирди
Олам
−
24 Июль
2854Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ер юзидаги барча қуролли можаролар иштирокчиларини Олимпия ярашуви руҳида қуролларини ташлашга чақирди. Бу ҳақда БМТ матбуот хизмати хабар берди.
Тинчлик ташаббуси БМТ матбуот хизмати томонидан тарқатилган видеомурожаатда айтилган. Гутерриш бу 26 июнь куни Францияда бошланадиган ёзги Олимпиада мусобақасининг тантанали очилишига тўғри келишини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Олимпиададан умумий мақсад – барча учун хавфсизлик йўлида кўприкларни барпо этиш ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдир.
“Дунё Парижда спортнинг кучини нишонлаш, умид олиб келиш, маданиятлар ва одамларни бирлаштириш, ўзаро ҳурмат ва адолатли ўйинни тарғиб қилиш учун йиғилди. Буларнинг барчаси БМТнинг идеалларидир. Сиз бизни катта орзулар қилишга илҳомлантирасиз. Олимпия олови тинчлик ва тотувлик йўлини ёритсин”, деди Гутерриш спортчиларга.
Маълумот учун, Олимпия сулҳининг анъанаси милоддан аввалги IX асрга тўғри келади. Қадимги Юнонистонда Олимпиада ўйинлари даврида низолар ва урушлар тўхтатилган. Йиллар ўтиб, бошқа юнон шаҳар-давлатлари ҳам Олимпия ўйинларини ўтказиш тўғрисидаги шартномага қўшилди. Дастлаб, Олимпия ўйинлари пайтида урушларни тўхтатиш мақсади барча спортчиларнинг мусобақа майдонига этиб боришини таъминлаш эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси биринчи марта 1993 йилда Олимпия сулҳи анъанасини қайта тиклашга чақирганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь