Блогер Олимжон Ҳайдаров товламачиликда гумонланиб қўлга олинди
3-саҳифа
−
29 Июль 2023
14513Бугун, 29 июль куни блогер Олимжон Ҳайдаров Фарғона вилояти ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Ҳайдаров жорий йилнинг 12 июнь куни “Қўқон Истиқлол” савдо комплексида норасмий савдо фаолияти билан шуғулланган тадбиркорларнинг ишончига кириб, уларда норозилик кайфиятини уйғотиш орқали, савдо комплексларидаги реконструкция ишлари бўйича салбий мазмундаги мақолаларни ўзига тегишли ижтимоий тармоқ каналларига жойлаштирган.
Қўшимча равишда, блогер “Қўқон Истиқлол” савдо комплекси МЧЖ расмийларидан товламачилик йўли билан моддий маблағ ундиришга уриниб, ўзи томонидан тайёрланган “Қўқонда ҳуқуқий демократик бошқарувми ёки шаръий бошқарувми?” номли салбий мазмундаги мақолани интернет тармоқларида тарқатмаслик эвазига, 10 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилиб, ундан умумий қийматда 7,5 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, қўшимча 2.500 АҚШ долларини олаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси