Блинкеннинг Ўзбекистонга ташрифи расмий тадбирлари бошланди
Жамият
−
01 Март 2023
10013Аввал хабар берганимиздек, кеча, 28 февраль куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен илк бор Ўзбекистонга келди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 1 март куни бўлиб ўтади.
Бугун эрта тонгдан пойтахт Тошкентда АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ўртасида музокаралар бошланди.
Ушрашув аввалида икки давлат ташқи идоралари раҳбарлари мамлакат байроқларида олдида суратга тушдилар.
Делегациялар иштирокидаги учрашувнинг дастлабки дақиқалари оммавий ахборот воситалари учун очиқ бўлди. Сўнг мавқедошлар мулоқотни ёпиқ эшиклар ортида давом эттирди.
Ташриф доирасида Блинкен Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси