Блинкен Киевдаги тунги клубда қўшиқ куйлади (видео)
Олам
−
15 Май
8332АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга сафари чоғида маҳаллий клублардан бирининг саҳнасида канадалик хонанда Нил Янгнинг қўшиғини ижро этди. Бу ҳақда “ The Washington Post” хабар берди.
Блинкен кеча, 14 май куни кечқурун Киев мусиқа клубига келган ва у ерда маҳаллий гуруҳлардан бири билан саҳнада чиқиш қилган. Видеолавҳаларга кўра, АҚШ Давлат котиби мусиқачилар билан бирга Нил Янгнинг 1989 йилда Берлин девори қулаши арафасида яратилган "Rockin' in the Free World" қўшиғини гитарада ижро этган.
АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати баёнотига кўра, Блинкен ўз нутқи бошланишидан олдин йиғилганларга мурожаат қилиб, "оғир вақтлар" давом этаётганини айтган. Шу билан бирга, у Украина ҳарбийлари "ақл бовар қилмайдиган азоб-уқубатларни" бошдан кечираётганини таъкидлаб, Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлашини яна бир бор такрорлаган.
Эслатиб ўтамиз, Киевга ташрифи чоғида Блинкен Украина томонига Ғарбдан кўпроқ ёрдам беришни ваъда қилган ва “келгуси ҳафталар ва ойлар украиналиклардан кўп нарсани талаб қилишини” айтган эди.
LiveБарчаси