Бизга Сардоба фожиаси “мактаби” етади – Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
22 Сентябрь 2021 6819 1 дақиқа
Хабарингиз бор, ЎзЛиДепдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда сайловолди ташвиқот олиб бориш учун Хоразмда бўлиб турибди.
Шавкат Мирзиёев 5 йиллик Дастурига кўра, Хоразмни ривожлантиришга 30 триллион сўм маблағ йўналтирилишини таъкидлади.
У ҳудуддаги сув таъминоти масаласига тўхталиб, ўтган йили Сирдарёда юз берган тошқинни эслаб, “Сардоба фожиаси “мактаби” етади бизга”, дея таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Туямўйин гидроузелининг Султон Санжар дамбасини мустаҳкамлаш ҳисобига Хоразм вилояти учун 370 миллион куб метр қўшимча сув захираси яратилишини маълум қилди.
Live
Барчаси