Бизда ҳеч қайси давлат билан муаммо йўқ ва безориликка тоқат қилмаймиз – Пезешкиён
Олам
−
20 Сентябрь
3839Эроннинг ҳеч бир давлат билан муаммоси йўқ ва у ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни ривожлантиришга интиляпти, аммо Теҳрон безориликка тоқат қилмайди. Бу ҳақда Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Теҳронда Мажлиснинг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзолари билан учрашувда сўз очди.
Пезешкиён ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсатдаги мақсадларини тушунтирар экан, Эрон дунёнинг барча давлатлари билан ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлик ва муносабатларни кенгайтиришни мақсад қилганини айтди.
“Турли платформаларда кўп марта таъкидлаганимдек, бизда ҳеч қайси давлат билан жанжал йўқ. Биз тинчлик, дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни ривожлантиришга интиламиз, бироқ безориликка мутлақо тоқатимиз йўқ”, деган у.
Президент Ғазо ва Ливанга ҳужумларида Исроилни қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатларига мурожаат қилди:
"Улар ўн минглаб аёллар ва болаларнинг ўлдирилиши, мактаблар ва касалхоналарнинг бомбардимон қилинишини қандай ва нима билан қўллаб-қувватлашлари мумкин?"
Қўшни давлатлар билан ҳам алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган Эрон Президенти қўшни давлатлар билан имзоланган келишувларни амалга ошириш, энергетика соҳаси, транспорт, транзит ва трансчегаравий савдо салоҳиятини оширишда парламент муҳим роль ўйнашини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Масъуд Пезешкиён 16 сентябрь куни Теҳрондаги матбуот анжуманида агар Вашингтон Теҳронга душман эмаслигини кўрсатса, Эрон АҚШ билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бориши мумкин эканини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь