Биз Яқин Шарқдаги вазиятни диққат билан кузатиб борамиз – Пентагон

Олам

image

АҚШ Мудофаа вазирлиги Яқин Шарқдаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва минтақадаги кескинликни пасайтиришга устувор аҳамият беришда давом этмоқда. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх маълум қилди.

“Қўшма Штатлар минтақадаги ҳарбий иштирокини кучайтирган ва вазият кескинлашган тақдирда Исроил ва Америка кучларини ҳимоя қилишга тайёр. Минтақавий тарангликнинг кучайиши муносабати билан биз Исроилни тийиб туриш ва ҳимоя қилиш позициясини эгаллаб, минтақадаги кескинликни камайтиришга эътибор қаратишда давом этамиз”, дейди Сабрина Сингх.

Пентагон матбуот котиби ўринбосарининг сўзларига кўра, АҚШнинг минтақадаги ҳарбий иштирокини оширишдан мақсад минтақавий тарангликни олдини олиш ва сигнал бериш. Қўшма Штатлар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 август куни Қўшма Штатлар Исроилга 20 миллиард доллардан ортиқ қўшимча қуроллар – 50 га яқин F-15 қирувчи самолётлари ва 33 минг ўқ-дорилар экспортини маъқуллагани хабар қилинганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Пентагон Сабрина Сингх

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made