Биз ўз шаҳримизни Лондон ёки Лас-Вегас қилмоқчи эмасмиз – Турки ал-Шайх
Спорт
−
30 Май 2024 5745 1 дақиқа
Саудия Арабистони Кўнгилочар ишлар бош бошқармаси раиси Турки ал-Шайх Буюк Британиянинг Саудияда йирик бокс жанглари кўпайиб бориши ҳақидаги хавотирларига муносабат билдирди.
Гап шундаки, катта бокс турнирларининг кетма-кет Саудияда ўтказилиши Британия боксига иқтисодий зарар етказиши мумкин.
“Барча тушуниши керак бўлган айрим жиҳатлар бор. Албатта, ҳамма ўз мамлакатида катта жанглар бўлишини хоҳлайди. Буни тушунаман, аммо бокснинг муаммолари жуда кўп ва биз барча одамлар нима қилаётганимизни тушунишини истаймиз. Биз ўз шаҳримизни Лондон ёки Лас-Вегас қилмоқчи эмасмиз, лекин уни жаҳонда машҳур қилиш бизнинг вазифамиз ҳисобланади”, дейди Турки ал-Шайх.
Маълумот учун, 1 июнь куни Саудия Арабистонида “Quinsberry”га қарши “Matchroom 5” жамоаси жанг қилади. Декабрда эса Александр Усик ва Тайсон Фьюрининг реванш жанги бўлиб ўтади.
Live
Барчаси