Биз бунга яқинлашяпмиз – Путин “Толибон”ни тан олиш ҳақида
Олам
−
22 Октябрь 2021
7250Россия Президенти Владимир Путин, “Толибон” ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор БМТ даражасида қабул қилиниши кераклигини, Россия Федерацияси бу йўналишда ҳаракат қилишини айтди.
Валдай форуми давомида Путин “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор БМТ даражасида қабул қилинганини эслатган.
“Шунга кўра, биз бирдаммиз ва террорчи ташкилотни рўйхатдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қиламиз. Менимча, биз бунга яқинлашяпмиз... Россиянинг позицияси шу йўналишда ҳаракатланиш бўлади”, деган у.
Путин нима бўлганда ҳам уларни “қора рўйхат”дан чиқариш қарори ташкилотни террорчилар қаторига қўшишдаги каби қабул қилиниши кераклигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Путин Валдай форумида Россия ва Хитойнинг Афғонистондаги режалари ҳақида маълумот берганди.