Бивол ва Бетербиев бир-бирини уч сўз билан таърифлади

Спорт

image

Бокс бўйича енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони россиялик Артур Бетербиев ва унинг навбатдаги рақиби, ярим оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, ҳамюрти Дмитрий Бивол бир-бирини уч сўз билан таърифлади.

“Қувват, куч, хотиржамлик”, дейди Бетербиев.

Ўз навбатида, Бивол ҳам Бетербиевни таърифлади. 

“Куч, тажовузкорлик, чидамлилик”, дейди Бивол.

Биволнинг бокс бўйича ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони, мағлубиятсиз ҳамюрти Артур Бетербиев билан реванш жанги 22 февраль куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади.

Бетербиев ва Бивол ўртасидаги биринчи жанг 13 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтди ва ҳакамларнинг бўлинган қарори  (114-114, 115-113, 116-112) билан Бетербиевнинг ғалабаси билан якунланди. Бивол фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилди.

Ўз навбатида, Саудия Арабистони Кўнгилочар ишлар Бош бошқармаси раҳбари Турки ал Аш-Шайхга кўра, агар россиялик боксчилар ўртасидаги иккинчи жангда Бивол ғалаба қозонса, боксчиларнинг 3-жанги ҳам ташкил этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Артур Бетербиев Дмитрий Бивол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг