Бивол-Бетервиев охирги “нигоҳлар жанги”да тўқнашди (видео)
Спорт
−
11 Октябрь
2242Россиялик боксчилар Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўзаро тўқнашув олдидан сўнгги “нигоҳлар жанги”ни ўтказди.
Икки боксчи Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги матбуот анжуманидан кейин юзма-юз келди. Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанги ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтади
39 ёшли Бетербиев ўз фаолиятида 20 та жангда 20 та ғалабага эришган ва барчасида рақибларини нокаутга учратган, 33 ёшли Бивол 23 та мағлубиятсиз серия қайд этган. Бивол 12 та тўқнашувда рақибларини нокаут қилган.
Маълумот учун, Бетербиев-Бивол жанги 12 октябрь куни бўлиб ўтади. Аслида томонлар ўртасидаги жанг 1 июнь куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ўшанда Бетербиевда жароҳат аниқланиб, жанг кузга қолдирилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь