Бивол-Бетербиев жанги қачон ўтказилади?
Спорт
−
31 Май
2561Бокс бўйича жаҳон чемпионлари Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасидаги жанг октябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Манбага кўра, жангнинг айни бир санада ўтказилиши Бетербиевнинг тикланишига боғлиқ, аммо ҳозирча жанг октябрь ойида Саудия Арабистонида ўтказилиши режа қилиняпти.
Бивол 1 июнь куни Малик Зинадга қарши жанг қилади. Аслида 1 июнь куни Бетербиев унга рақиб бўлиши керак эди, бироқ Артур тиззасидан жароҳат олди ва Биволнинг рақиби ўзгарди.
39 ёшли Бетербиевнинг рекорди 20 та ғалабани (барчаси нокаут) ташкил этади. У Бутунжаҳон бокс кенгаши, Халқаро бокс федерацияси ва Жаҳон бокс ташкилотининг чемпионлик унвонларига эга. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси талқинига кўра, жаҳон чемпиони бўлган 33 ёшли Бивол ҳисобида 22 ғалаба (11 та нокаут) бор.
LiveБарчаси