Бивол Аҳмадалиевнинг жанги ҳақида нималар деди?

Спорт

image

Ярим оғир вазнда WBA йўналиши жаҳон чемпиони, профессионал боксчи Дмитрий Бивол ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг охирги жанги натижаси ҳақида ўз фикрларини билдирди. 

“Очиғини айтсам, бу шармандалик ва бундай ҳолатлар бокс учун катта зарарга ишлайди. Бу жангда Муроджоннинг аниқ ғалаба қозонганини кўрдим ва натижа эълон  қилинганида ҳайратда қолдим”, дейди Бивол.

Таъкидлаш жоиз, 9 апрель куни АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида ўтказилган бокс оқшомида Муроджон Аҳмадалиев 12 раунд давом этган чемпионлик жангида  очколар бўйича филиппинлик боксчи Марлон Тапалесга имкониятни бор берганди. Кўпгина мутасаддилар аслида бу жангда ўзбекистонлик боксчи устунлик қилганини таъкидлаб, ҳакамлар қарорини нотўғри деб ҳисоблади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов Аҳмадалиевнинг жанги бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, ҳакамлар адолатли қарор чиқармаганини айтиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев Дмитрий Бивол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг