Бишкекда Сагимбоевнинг яқинлари митинг уюштирди
Олам
−
19 Октябрь 2019
5638Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Максим Горкий номидаги ҳиёбонда мамлакатнинг собиқ Президенти Aлмазбек Aтамбоевнинг тансоқчиси Қаноат Сагимбоевни қўллаб-қувватлаш учун митинг бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тўққизинчи хизматининг ишдан бўшатилган ва ҳибсга олинган ходимининг қариндошлари у ҳеч нарсада айбдор эмаслигини билдирмоқда.
Намойишчиларнинг плакатларида "Ҳақиқат букилмоқда, лекин бузилмаяпти", "Биз сиёсий таъқибларга қаршимиз" ва "Қаноат, биз сен биланмиз" шиорлари ёзилган. Қаноат Сагимбаевни қўллаб-қувватлаш учун Қўй-Тош қишлоғи аҳолиси келган. Улар Ҳукумат айбсиз одамларни озод қилиши ва сиёсий таъқибларга дучор қилмасликлари кераклигини айтди.
“Биз адолатли қарор қабул қилишини сўраймиз. Қаноат Сагимбаев ҳеч нарсада айбдор эмас. У ҳар доим ўз бурчини ҳалол ва садоқат билан бажарган. Нега у яхши ишлагани учун ўтириши керак”? дея норозилик билдиради намойишчилар.
Канат Сагимбаевга Қирғизистон Жиноят кодексининг "Оммавий тартибсизликлар", "Хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш", "Бир гуруҳ шахслар томонидан ўлдириш" ва "Терговчи ёки бошқа мансабдор шахснинг ҳаракатларига тўсқинлик қилиш" моддалари бўйича айблов қўйилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, собиқ Давлат раҳбари Aлмазбек Aтамбоевнинг тансоқчиси Қаноат Сагимбаев Атамбоевнинг туғилган куни билан табриклагани учун Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан ҳайдалган ва кўп ўтмай ҳибсга олинган.
LiveБарчаси