Бишкекда Ми-8 ҳарбий вертолёти қулади
Олам
−
17 Январь 2024
6003Бишкекда Ми-8 ҳарбий вертолёти қулаб тушди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Кабар” агентлиги “Қирғизаэронавигация”га таяниб хабар берди.
“Маҳаллий вақт билан соат 10:55 да Фрунзе-1 авиабазасида Ми-8 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учради”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, вертолёт Қирғизистон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига тегишли. Мудофаа вазирлиги вертолёт машғулот парвозлари вақтида мажбурий қўнганини ва жароҳатланганлар борлигини тасдиқлаган.
Ўз навбатида “Vesti.kg”нинг хабар беришича, бир киши ҳалок бўлган, яна етти киши жароҳатланган.
Ми-8 – Совет ва Россия вертолётлари оиласи, дунёдаги энг машҳур вертолётлардан бири. Асосий модель 1960 йилларнинг бошларида Михаил Милянинг дизайни асосида ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 январь куни Чилида ўрмон ёнғинларига қарши курашаётган самолёт ҳалокатга учраганди.
LiveБарчаси