Биринчи марта Ўзбекистонда органик пахта етиштирилди
Жамият
−
29 Сентябрь 2019
6327Тошкент вилоятининг Чиноз туманида “TEXTILE TECHNOLOGIES GROUP” МЧЖ ХК кластери томонидан органик пахта етиштирилди.
Экологик тоза маҳсулот бўлган ушбу органик пахтани эндиликда жаҳон ва Европа бозорига экспорт қилиш имкони пайдо бўлади. Болгариядан ташриф буюрган “CONTROL UNION” ташкилоти инспектор-аудитори Екатерина Томева маҳсулотнинг сифат даражасини кўздан кечириб, унга юқори баҳо берди ва маҳсулотдан нафақат олий навли тола, балки чигитидан экологик тоза пахта ёғи олиниши мумкинлигини ҳам алоҳида қайд этди.
Екатерина Томевага кўра, Ўзбекистонда етиштирилган ушбу ноёб органик пахта маҳсулоти жаҳон ва Европа бозорига чиқиши учун сертификатга лойиқ эканига ҳамда бозорда рақобатбардош бўла олишига, шунингдек, сифат даражаси бўйича бозордаги нархи бир ярим баробар қўшимча қийматга эга бўлишига ишончи комил эканини таъкидлади.