Бир йўла уч жониворни эслатиб юборувчи сурат шов-шувга сабаб бўлди
Бу қизиқ
−
05 Февраль 2020
132703Pelca лақабли Reddit фойдаланувчиси уй ҳайвонининг фотосурати билан тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди. Жониворнинг юзи бир вақтнинг ўзида чўчқа, эчки ва итни эслатиб юбориши кўпчилик эътиборига тушди.
Фойдаланувчиларнинг фотосуратдаги мавжудот ҳақидаги фикрлари турлича бўлди: кимдир уни эчки деса, бошқа биров эса кучукча деб атади. Жониворни чўчқача деганлар ҳам топилди.
Баъзиларига сурат қаҳрамонини таснифлаш қийин бўлган. "Мен буни ярим эчки ва ярим ит деб ўйладим", деб ёзган flashyturnip ники эгаси. "Менга бу жонивор Ҳиндистонда тез-тез туғиладиган эчки-мутантларни ёдга солиб юборди", дея фикр билдирган cuterthanyourcat.
Кейинчалик фойдаланувчилар фотосуратда ит тасвирланган деган ягона тўхтамга келишди. Ва худди шундай бўлиб чиқди ҳам. Фотосурат муаллифи унинг ит эканлигини тан олди.