“Бир мамлакат, иккита тизим” тамойили. Тайвань Пекин чақирувига жавоб берди

Олам

image

Тайвань раҳбарияти Пекин билан оролнинг мақоми тўғрисида музокаралар олиб боришга тайёр, аммо Гонконгга ўхшаш "бир мамлакат, иккита тизим" формуласига биноан мамлакатга қўшилишга рози эмас. Бу ҳақда Тайвань маъмурияти раҳбари Кай Инвэнь маълум қилган.

"Иккала томон ҳам узоқ вақт бирга яшашнинг йўлларини топишга мажбурдирлар... Биз Пекин расмийларига Тайванни камситиш учун "битта мамлакат, иккита тизим” формуласидан фойдаланишга йўл қўймаймиз", деди Инвэнь.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат Тайвань бўғозидаги вазиятни сақлаб қолиш шарти билан Пекин билан минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиши мумкин.

Инвэннинг сўзларига кўра, давлатлар ўртасидаги мулоқот фақат "тинчлик, тенглик, демократия" тамойили асосида олиб борилади.

“Бир мамлакат, иккита тизим" тамойили Пекин томонидан автономиянинг кенг даражасини, хусусан, мустақил маҳаллий ҳокимиятларга эга бўлиш имкониятини англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Тайвань

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг