Бир кунда 3 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди

3-саҳифа

image

Бугун, 13 май куни 301 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 481 та ҳолатда 3 млрд сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 5 таси алмаштирилган ва 360 таси таъмирланган, 1 841 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилган, 4 982 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилган, 2 900 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланган, 12 та янги трансформатор ўрнатилган, 238 км. тармоқ, 169 та трансформатор пунктлари таъмирланган ва 20 км юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилган.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 11 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилган, 6 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Билдирилишича, бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Косон туманида жойлашган сув йиғиш иншоотида 1,2 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

энергия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг